Президент: “Ўзбекистон 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишини мақсад қилиб қўйганмиз”  

Сақлаш
16:21 / 24.03.2022 734 0

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида инвестицияларни жалб қилиш жараёнини такомиллаштириш бўйича муҳим чора-тадбирларни белгилаб берди.

 

Мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш йўналишида амалий таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида 2022 йилдан эътиборан Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар Кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, “крауд-сорсинг” платформаси ва замонавий рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда, барча тармоқлар ва ҳудудлардаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш амалиёти давом эттирилади.

 

Амалга ошириладиган ислоҳотлар натижасида кейинги 5 йил ичида ялпи ички маҳсулотимизни 100 миллиард долларга, йиллик экспорт ҳажмларини эса 30 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган. Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 80 фоизга етказилади.

 

“Биз Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишига эришишни мақсад қилиб қўйганмиз", деди Президент

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//