Биз жамиятимизда «ёпиқлик муҳити»дан қутулдик – Президент

Сақлаш
15:59 / 24.03.2022 751 0

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзламоқда. Президент ўз нутқида Ўзбекистон очиқлик сиёсатига ўтгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

 

«Оммавий ахборот воситаларини «тўртинчи ҳокимият»га айлантириш, давлат идораларининг жамият олдидаги ҳисоб́дорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришмоқдамиз.

 

Бу борадаги энг муҳим ютуғимиз шуки – биз жамиятимизда «ёпиқлик муҳити»дан қутулиб, Янги Ўзбекистон пойдеворини айнан эркинлик ва адолат тамойиллари асосида барпо этмоқдамиз.

 

Кўп йиллар давомида мамлакатимизни турли «қора рўйхат»ларга киритилиши учун сабаб бўлган мажбурий, жумладан, болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди.

 

Бунинг эътирофи сифатида яқинда халқаро “Cotton Campaign“ коалицияси ҳамда жаҳондаги машҳур брендлар томонидан Ўзбекистон пахтаси ва текстиль маҳсулотларига нисбатан илгари ўрнатилган бойкот бекор қилинди», деди давлатимиз раҳбари.

 

Шунингдек, мамлакатимизда очиқлик сиёсатини таъминлаш учун 90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имкониятини яратилгани таъкидланди.

«Яна 60 га яқин мамлакат фуқароларига эса енгиллаштирилган тартибда виза олиш имконияти берилди.

 

Бу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон минтақадаги энг очиқ давлат мақомини қўлга киритгани бугун ҳеч кимга сир эмас», деди Президент.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//