Жамият
Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Telegram мессенжеридаги йирик аудиторияли каналларида 23 март куни Тошкент вилоятида бола ўғирлаб кетадиган аёл юргани ҳақида аудиохабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ўтган яқин муддат оралиғида Тошкент вилояти ҳудудида хабарда келтирилгани каби ҳолат кузатилмаган ёки ички ишлар органларига шу мазмундаги мурожаат келиб тушмаган. Ушбу хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Ҳурматли фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва, хусусан, мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Халқ таълими бошқармаси ходимлари! Аудио хабарларда айтилгани каби асослантирилмаган (ёлғон) хабарни тарқатиш учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини яна бир бор эслатиб, ўзаро гуруҳларда шу каби маълумотларни тарқатмасликни, агарда бу каби ҳолат кузатилган ёки шубҳа уйғотган тақдирда 102 қисқа рақами ва яқин орадаги ИИОга хабар беришингизни сўраймиз», дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ