Маданият
Сирдарёда ноқонуний равишда олиб ўтилаётган XI–XIII асрларга оид маданий бойликлар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида вилоят божхона бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, «Сирдарё» чегара божхона пости ходимлари томонидан ушбу пост орқали ҳаракатланаётган «Volvo» русумли юк машинаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Текшириш жараёнида машинада И.Р.га тегишли ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 21 дона бронзага ўхшаш қаттиқ жисмдан турли шаклларда ўйиб ясалган тарихий буюм борлиги аниқланган.
Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази томонидан экспертизага тақдим қилинган 21 дона буюмда бир хил орнамент (нақш) ва ўймакорлик шакллари борлиги, тош бўлакчаларнинг бир хил вазнга эгалиги, уларнинг XI–XIII асрларга оид ноёб топилмалар ҳисобланиши ҳамда Ўрта Осиё метрологияси учун муҳим тарихий манба экани тўғрисида маълумот берилган.
Тегишли ташкилотларнинг хулосасига кўра жами 21 дона тарихий буюмларнинг умумий қиймати 210 миллион сўмни ташкил этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ