Маданият
Кеча, 20 март куни пойтахтимиздаги “Дўстлик” боғида “MAKON FEST – 2022” миллий санъат ва анъаналар фестивали ўз ишини бошлади. Халқимизнинг ноёб анъана ва урф одатлари, амалий санъати, миллий таомлари, бетакрор оғзаки ҳамда номоддий меросининг хилма-хиллигини ўзида акс эттирувчи мазкур тадбир Тошкент шаҳар ҳамда Яккасарой туман ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Туризм ва маданий мерос вазирлиги сингари қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Уч кун давом этадиган мазкур фестивалга 15 мингдан ортиқ меҳмонлар, жумладан Италия, АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Япония каби давлатлардан сайёҳлар ташриф буюриши кутилмоқда. Тадбирнинг очилиш маросимида бадиий ҳунармандчилик, китоблар ярмаркалари, миллий таомлар намойишлари бўлиб ўтди. Стол тенниси мусобақалари ташкил қилинди. Турли бадиий жамоалар, санъаткорлар томонидан миллий қадриятларимизни улуғловчи куй-қўшиқлар ижро этилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Шунингдек, тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан пойтахтимизнинг Якксарой туманидаги маҳаллаларга китоблар жамланмаси топширилди. “Дўстлик” боғига ташриф буюрган юртдошларимизга бадиий адабиётлар совға қилинди.
Гала концерт якунида “MAKON FEST – 2022” фестивали лауреатларига совринлар топширилади. Бадиий ҳунармандчилик усталари, ошпазлар, дизайнерлар ва фольклор жамоалари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ