Маданият
Лапарлар миллий урф-одатларимизни тараннум этадиган ўзига хос санъат туридир. Бугунги кунда лапарлар тўйларда, халқ йиғинларида, байрамларда айтилади. Халқ оғзаки ижодининг ажралмас қисми бўлган лапар айтишув келгуси авлодни тарбиялайдиган педагог-ўқитувчилар учун жуда ҳам муҳимдир.
Лапарларни маънавий мерос сифатида асраб қолиш, уни келгуси авлодга етказиш, миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш мақсадида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтказилган Наврўз сайлида лапар бўйича беллашув ҳам ўтказилди.
Беллашувда талабалар жамоа бўлиб лапар айтишди. Лапар айтиб рақсга тушганлар, савол-жавоб қилганлар ҳам бўлди. Танлов кўтаринки руҳда ўтди ва талабаларнинг олқишларига сазовор бўлди. Лапар айтишувни баҳолаб борган ҳакамлар ҳайъати миллий либосларга алоҳида аҳамият беришди.
1-,2-,3-ўринларни олган ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланди. Университетда ўтказилган байрам сайлида лапар айтишувдан ташқари миллий анаъаналаримиз ҳисобланган келин салом, дастурхон безатиш, соч ўриш, арқон тортиш, тош кўтариш каби кўплаб урф-одатларга асосланган танловлар бўлиб ўтди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Ozoda
12:01 / 01.01.1970
Qoyil ajoyib universitetimizda gap yoʻq😘🥰🤩❤️