Жамият
Ижтимоий тармоқларда Нукусда ҳамширалар уйларни оқлаш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бандлик ва меҳнат вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.
Ўрганиш натижасида ҳамширалар ҳақиқаттан ҳам мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланиб, айбдорларга жарима қўлланилган.
“Нукус шаҳар 6-сонли оилавий поликлиниканинг бош шифокори ҳамда бош шифокор ўринбосарларига нисбатан ходимларни ишдан ташқари меҳнатга жалб қилганлиги учун тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланилди”, дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ