Сиёсат
Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда. Унда давлат раҳбари хусусий тиббий хизмат сифати борасида гапирди.
«Очиқ айтиш керак, кўплаб хусусий клиникалардаги шароит, кўрсатилаётган хизматлар сифати давлат шифохоналаридан анча олдинга ўтиб кетган. Бундан, фақат хурсанд бўлишимиз керак.
Бугунги кунда минглаб ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларимиз давлат шифохоналарида бепул ихтисослашган тиббий хизмат олиш учун навбат кутмоқда.
Бундан буён, аҳоли имтиёзли йўлланма билан нафақат давлат шифохоналарига, балки ўзи танлаган хусусий клиникаларга ҳам бемалол бориши мумкин бўлади. Даволаниш учун ажратилган маблағ эса беморнинг ортидан боради.
Такрор айтаман – биз учун тиббиёт масканининг мулк шакли муҳим эмас. Энг асосий мақсадимиз – одамларимизнинг соғлиғини асраш, уларнинг дардига дармон бўлишдан иборат», деди Президент.
Мамлакатимизда энг зарур бўлган дори-дармон воситалари нархини камида 30 фоизга арзонлаштириш бўйича барча чоралар кўрилади.
Бунинг учун, келгуси беш йилда дори-дармон ва тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, маҳаллий дори воситалари билан таъминлаш даражаси 80 фоизга етказилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ