Сиёсат
Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.
Учрашувда давлат раҳбари поликлиникалар иш вақти ўзгаришини айтиб ўтди.
Таъкидланганидек, оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда стационар тиббий хизматлар кундузи соат 13:00 га қадар ишлайди. Шу сабабли, аксарият аҳоли шифокор назорати талаб қилинмайдиган кечки даво олиш учун ҳам шифохонага ётишга мажбур.
«Бу борада, яъни бирламчи тизимда кундузги стационарлар иш вақтини узайтиришни сўраб, 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шу боис, оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда кундузги стационар иш вақти соат 20:00 гача узайтирилади. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўланади», Президент.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ