Чекка ҳудудда ишлаётган шифокорларнинг маошига 2 млн устама тўланади

Сақлаш
16:30 / 18.03.2022 903 0

Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

 

Учрашувда давлат раҳбари чекка ҳудудларда ишлаётган шифокорларни янада қўллаб-қувватлаш ҳақида гапирди.

 

Қайд этилишича, 2022 йил 1 майдан бошлаб:


олис ва чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 2 миллион сўмдан қўшимча устама тўланади;


ушбу шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади;


бундан буён олис ва чекка ҳудудда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//