Сиёсат
Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.
Учрашувда тиббиёт олимлари, шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар, санитария-эпидемиология хизмати вакилларидан келиб тушган жами 25 мингдан зиёд мурожаат ва таклифлар асосида соҳадаги кўплаб муаммоларнинг оқилона ечимлари белгилаб берилиши кутилмоқда. Давлат раҳбари мурожаатларнинг кўпчилиги шахсий саволлар эканлигини қайд этди.
«25 мингдан зиёд савол тушди, 60 фоиздан кўпроғи шахсий саволлар. Албатта, мен буни тушунаман, бу саволларнинг тагида йиллар давомида ҳал қилинмаган муаммолар бор.
Нима учун учрашув чўзилди? Биз 85 фоиз муаммоларни ҳал қилдик. Савол йўллаганларнинг ҳар бири билан мулоқот қилинди. Албатта, ҳамманинг муаммосини бирдан ҳал қила олмаймиз. Бунинг учун ўқиш, изланиш керак», деди Президент.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77584
Жамият
56638
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ