Иқтисод
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов Ўзбекистонда доллар курси кескин кўтарилаётгани бўйича тушунтириш берди.
Маълум бўлишича, сўмнинг долларга нисбатан алмашув курси қадрсизланиши март ойининг дастлабки ярмида тезлашган. Ушбу ҳолат бир томондан ташқи геосиёсий вазият таъсирида экспорт тушумлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг сезиларли қисқариши (асосан, Россия ва Қозоғистондан) таъсирида ички валюта бозорида таклифнинг қисқариши билан тушунтирилади.
Бошқа томондан асосий савдо ҳамкорларда миллий валюта курсининг кескин қадрсизланиши ва девальвацион кутилмаларнинг ортиб, валюта бозорида талабнинг вақтинчалик ўсиши кузатилмоқда.
«Биз миллий валюта алмашув курси бўйича прогнозларни амалга оширмаймиз ва сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси валюта бозорида ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланган талаб ва таклиф мувозанатига боғлиқ бўлади», — дейди банк раиси.
Шунингдек, у валюта тақчиллиги йўқлигини ҳам таъкидлаб ўтган.
“Бугунги кунда мамлакатда нақд доллар ёки евро тақчиллиги ҳолатлари кузатилмаяпти. Тижорат банклари ички бозорда нақд хорижий валюта етарлилигини таъминлаб келмоқдалар. Мавжуд нақд валюта захиралари ўртача 3-4 ойлик нақд айирбошлаш операцияларига бўлган талабни тўлиқ қондира олади”, дейди Мамаризо Нурмуродов.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ