Шовотда ўтказилган сайлда ўқувчи қизлар юпун кийимда бадиий чиқишлар намойиш этди

Сақлаш
15:00 / 18.03.2022 907 0

Хоразм вилояти Шовот туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган сумалак сайлида ўқувчи қизлар юпун кийимда бадиий чиқишлар намойиш этди.

 

Шовот тумани ахборот хизмати хабарига кўра, «Арбоб» маҳалласида ўтказилган сайлда туман ҳокимининг ўринбосари И.Хажиев қатнашиб, йиғилганларни байрам билан табриклаган. Шунингдек, маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга байрам совғалари тарқатилган.

 

 

«Маҳалла ёшлари томонидан ташкил қилинган бадиий чиқишлар сайил иштирокчиларига бирдек манзур бўлди», дейилади хабарда. Аммо ўша куни Ўзгидромет хабарига кўра, Хоразмда ҳаво ҳарорати кундузи 1-6 даража илиқ бўлиши кутилган. Суратлардан ҳам кўринадики, сайлдаги "катта"лар қалин кийимларда ўтириб, юпун кийинган қизалоқларни чиқишларини бамайлихотир томоша қилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//