Илм-фан
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Теҳронда Эрон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Хаям Некоуие билан учрашди ва Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот, таълим ташкилоти (AREEO) фаолияти билан танишди.
Ташкилотда амалга оширилаётган тадқиқот ишларининг кўлами ва эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда алоҳида ишлаб чиқиладиган дастур доирасида 20 нафар ёш олимларнинг қисқа муддатли илмий стажировкалари ташкил этилади. Бунда юртимиз ёш тадқиқотчилари Эроннинг биотехнологиялар, тупроқшунослик, самарадор агротехнологиялар, шўрга чидамли ўсимликларни етиштириш, боғдорчилик йўналишларидаги илғор тажрибасини ўзлаштиришлари кўзда тутилган.
Бундан ташқари, AREEO ташкилоти олимлари билан ўзбекистонлик олим ва мутахассисларнинг қуйидаги икки йўналишда ўтказиладиган танловларда иштирокини таъминлашга келишиб олинди:
а) экологик муаммоларни ҳамкорликда илмий ечимини таъминлаш - «Ўзбекистон–Эрон» қўшма илмий лойиҳалар танловлари доирасида;
б) стартап лойиҳалар амалга ошириш асосида янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш - «Пардис» технопарки ва Яшнобод» инновацион технопарки ўртасида маҳаллий тармоқ корхоналари эҳтиёжлари асосида умумий қиймати 2 млн. АҚШ доллари миқдорида қўшма стартап лойиҳалар танлови доирасида.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жаҳон
Маданият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ