Жамият
Ижтимоий тармоқларда бир неча кундан буён давом этаётган ёғингарчилик оқибатида Тошкент метрополитени станциясига сув сизиб ўтгани тасвирланган видео пайдо бўлди. «Беруний» метро станциясида тасвирга олингани айтилган видеода сув томаётган жойларга елим идишлар қўйиб чиқилгани кўринади. Метрополитен маъмурияти мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, юз бераётган ҳодиса оқибатида метрополитен масъул ходимлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
«Тинимсиз ёғаётган ёмғир ҳамда намгарчилик оқибатида ер ости ва ер усти қисмларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш мумкин эмас. Шунингдек, кунлар исиши билан ушбу таъмир ишлари бошланиши мумкин», — дейилади муносабатда.
Шунингдек, Тошкент метрополитени барча фуқаролардан ушбу вазиятни нотўғри талқин қилмасликни сўраган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ