Жамият
Фарғона шаҳри кўчаларида велосипедга ўрнатилган кўчма китоб дўкони пайдо бўлди, дея хабар берди «Дарё» нашри.
Сайёр китоб дўкони ташкил қилган Сардор Мадғозиевнинг айтишича, у анчадан буён кўчма китоб дўкони ташкил этишни режалаштирган. Шу мақсадда интернет орқали хориж давлатлари тажрибасини ўрганиб, янги лойиҳани ишлаб чиққан.
Сайёр китоб дўкони велосипедга маҳаллий усталар ёрдамида мослаштирилган.

Маълум қилинишича, ихчам ва ҳар томонлама қулай бўлган дўкон барча харажатлари билан ўн миллион сўмга тушган. Айни кунларда велосипедда ҳаракатланаётган сайёр китоб дўкони Фарғона шаҳрининг аҳоли гавжум жойларида юриб, китобхонларга хизмат кўрсатмоқда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ