Эски “права”ни 31 мартгача алмаштириш керакми? ДХА ҳолат юзасидан тушунтириш берди

Сақлаш
20:17 / 16.03.2022 1029 0

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари марказларида узун навбатлар кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бунинг сабаби ўрганилганда, ташриф буюрувчилар орасида ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш муддати жорий йилнинг 31 мартига қадар эканлиги ҳамда шундан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқалганлиги билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Давлат хизматлари агентлиги ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

 

Таъкидланишича, аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади. Шунингдек, бунда қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

 

Маълумот учун, эски “права”лар қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

 

 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;

 

 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;

 

2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;

 

 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//