Жамият
Миср ва Туркиядан 16 март куни учган самолётлар туман сабаб Тошкент аэропортига қўнолмади. Бу ҳақида «Uzbekistan Airways» ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қуюқ туман сабаб Тошкент аэропортида кўриш масофаси 150 метрни ташкил қилган ва бир қанча ички ва халқаро рейслар кечиктирилган. «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг бортида 259 йўловчи бўлган Истанбул–Тошкент йўналиши бўйича самолёт белгиланган аэропортга қўна олмаган ва соат 8:45 да Бишкекдаги аэродромга жўнаб кетган.
Шунингдек, «Air Cairo» авиакомпаниясининг Шарм-ал-Шайх–Тошкент йўналиши бўйлаб МСC-771 қатновини амалга ошираётган ҳаво кемаси кўриш имконияти ёмонлашгани туфайли (кўриш имконияти 200 метр) «Навоий» захира аэродромига йўналтирилган. Саҳнида 172 йўловчи бўлган самолёт соат 09:35 да «Навоий» аэропортига қўнган.
Тошкент вақти билан соат 10:14 да «Тошкент» аэропортидаги чекловлар бекор қилинган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77552
Жамият
56620
Жамият
55817
Жамият
50886
Жамият
//
Изоҳ йўқ