Жамият
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди 2022 йил учун «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди» мавзусидаги Давлат грантининг 1-танловини эълон қилди.
Танловда давлат рўйхатидан ўтган Тошкент шаҳри ННТлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:
Имконияти чекланган ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда бандлигини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаоллигини ошириш;
Маҳаллалардаги ўзгалар парваришига муҳтож имконияти чекланган ёлғиз кексаларга, турли хасталикка чалинган бемор болалар ва ёшларга ўз уйида ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
Имконияти чекланган шахсларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва ўз бизнесини бошлашига кўмаклашиш, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бошланғич сармоя микрокредитларини олишда амалий ёрдам кўрсатиш;
Кексалар, имконияти чекланган, якка-ёлғиз ва оғир аҳволга тушиб қолган инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр ва мурувват кўрсатишда давлат органларига кўмаклашиш;
Маҳаллаларда имконияти чекланган ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга кўмаклашиш;
Имконияти чекланган, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш;
Маҳаллаларда, малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда имконияти чекланган кичик ёшдаги болалар ва уларнинг оналари учун тиббий кўрикларни ташкил этиш;
Ривожланишида муаммолари бўлган ёки уларнинг юзага келиши хавфи бўлган болаларни парваришлаш ва уларни ривожлантириш учун ота-оналар учун зарурий билим, малака кўникмаларини бериш;
Тизимли ёндашув асосида инклюзив таълим ва тарбия жараёнига жалб этилган болаларга нисбатан дискриминация ва стигматизация ҳолатларини бартараф этишга қаратилган фаолиятни олиб бориш;
Таълим, тарбия муассасаларида алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар, ёшлар, хотин-қизлар учун ижобий, соғлом психологик муҳитни яратишга доир амалий ишларни ташкил этиш.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 40 000 000 сўмгача. Лойиҳалар ижро муддати 1 йилгача муддатда бўлиши лозим. Ҳужжатлар 2022 йилнинг 16 мартидан 16 апрелгача қабул қилинади.
Танловларда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши сўралади:
Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси);
Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари (имкон қадар).
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 форматда): Тошкент шаҳри, 100066. Ислом Каримов кўчаси, 51-уй манзилида жойлашган Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2-қавати 206 хонада жойлашган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши керак.
Шунингдек, танлов шартлари ва тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар билан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг «Тошкент шаҳар Жамоат фонди» канали ва ижтимоий тармоқлар орқали танишиш ва 97-775-50-51 рақамига боғланиш мумкин.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ