Жамият
Президент «Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унга кўра ходимнинг пенсия ёшига тўлгани муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби тақиқланади.
Ҳужжатда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро тажрибадан келиб чиқиб, мамлакатда фаол қариш индексини жорий этиш белгиланди.
Шунингдек, «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида маҳаллаларда ҳаётий ва катта амалий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли нуронийлар ва зиёлиларни ишсиз, тарбияси оғир ва муаммоли ёшларга бириктириш орқали уларни жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш дастурлари ишлаб чиқилади.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ