Иқтисод
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу саволга жавоб берди. Қайд этилишича, республикада аҳоли ва корхоналарнинг талабини узлуксиз, етарли миқдорда ва барқарор нархларда буғдой, ун, шакар маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда ички бозорларда нархларнинг кескин ўзгаришини олдини олиш тўлиқ таъминланган.
Хусусан, 2021 йил буғдой ҳосили мавсумида 6 млн. 656 минг тонна буғдой етиштирилган бўлиб, шундан 2 млн. 533 минг тоннаси республика дон заҳиралари учун жамғарилган, 4 млн. 123 минг тоннаси фермер ва аҳоли ихтиёрида қолган.
Ўтган йил якунига қадар 2 млн. 771 минг тонна буғдой дони ва 357,7 минг тонна ун хусусий сектор томонидан асосан Қозоғистон Республикасидан импорт қилинган ҳамда 26,8 минг тонна буғдой дони ва 949,1 минг тонна ун экспорт учун йўналтирилган.
Шунингдек, 2022 йилда аҳолини шакар маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида республикамизда 600 минг тонна шакар маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Ўтган йил якунига қадар 23 минг тонна шакар ва 620 минг тонна шакар хомашёси Бразилиядан импорт қилинган. Ўз навбатида, 25 тонна шакар экспортга йўналтирилган. Россия Федерацияси томонидан буғдой ва шакар экспортига қўйилган чекловлар Ўзбекистонга таъсир қилмайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ