Жамият
Ўзбекистон хорижий сайёҳлар учун очилмоқда. Республика комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистонда:
Тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган хориж фуқаролари ПЗР тест натижасисиз Ўзбекистонга кириши мумкин. Бундай сертификат ё паспортга эга бўлмаган тақдирда, республикага ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест бўйича манфий натижали маълумотномага эга бўлиши (электрон QR-код), ёки чегара ўтиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши керак бўлади;
Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Қозоғистон фуқаролари ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди;
Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Томонлар фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди ҳамда барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланмоқда.
Ўзбекистонга кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилмоқда.
Хорижий давлатлардан келаётган сайёҳларга тезкор ва сифатли маълумот алмашинуви бўйича хизмат кўрсатиш мақсадида ТИВнинг Call марказини йўлга қўйилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ