Иқтисод
Молия вазирлиги Ўзбекистонда расмий иш ҳақи миқдори бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, 2021 йилда 4 685 900 нафар фуқаро ўз ойлигидан солиқ тўлаган. Улардан 42,6 фоизи – бюджет, 57,4 фоизи эса нобюджет ташкилотлар ходимларидир.
Ойликлар кесимида ўзбекистонликларнинг кўпчилиги 1 миллион сўмгача бўлган ойлик олади – 1 616 800 одам.
Иккинчи ўринда 2 миллиондан 4 миллионгача ойлик оладиганлар – 1 157 400 нафар одам. 1 130 100 нафар киши 1 миллиондан 2 миллионгача иш ҳақи олади.
5 миллион ва ундан кўпроқ иш ҳақи эса 513 200 нафар ходимга берилади. 268 400 та ходим 4 миллиондан 5 миллионгача маош олиши қайд этилди.
2021 йилда жисмоний шахслар даромадидан келиб тушадиган солиқлар 18,9 трлн сўмни ташкил қилган, ўсиш кўрсаткичи 3,8 трлн сўмни ташкил қилади.
2020 йилнинг ноябрь ойида иш ҳақидан солиқ тўлайдиганлар сони 4 422 900 нафар бўлганини ҳисобга олса, ўсиш 456 900 кишини ташкил қилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ