Маданият
"Наврўз байрамини нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан 5 кунлик дам олиш куни белгиланган.
Шу муносабат билан вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, туристик транспорт хизматлари, умумий овқатланиш шохобчалари томонидан ҳам байрам кунлари чегирмалар эълон қилинмоқда.
Хусусан, байрам доирасида яшаш жойлари учун 20 фоизгача, умумий овқатланиш шохобчаларида 22 фоизгача, туристик фирмаларда 35 фоизгача чегирмалар берилади.
Бундан ташқари, 18 март куни Самарқанд шаҳрида “Кабоб фестивали”, 19 март куни Жомбой туманида улоқ-кўпкари мусобақаси ўтказилади. Наврўз байрами тантаналари ҳам Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида умумхалқ сайли сифатида нишонланиши кўзда тутилган. Байрам тадбирларида маҳаллий ва хорижлик туристлар иштирок этиши учун барча имкониятлар яратилган.
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77810
Жамият
56751
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ