Жаҳон
Коронавируснинг янги тўлқини ер юзи аҳолисининг энг катта қисми яшайдиган Хитойда бошланмоқда. Бу ерда аниқланаётган янги ҳолатлар “омикрон”нинг ВА.2 мутациясини ташкил этяпти.
Хусусан, мамлакатда ўтган куни 1,5 мингга яқин кишида ушбу вариант аниқланган. Биргина Цзилинь провинциясида 900га яқин одам инфекцияни юқтирган. Шанхай ва Шэньчжэнь шаҳарларида ҳам хасталикка чалинганлар сони ошмоқда.
Шундан келиб чиқиб Хитой ҳукумати касаллик янада кенг тарқалмаслиги учун қатъий чекловларни жорий қилмоқда. Беморлар билан алоқада бўлганлар мажбурий карантинга олиняпти. Баъзи ҳудудларда эса “локдаун” эълон қилинган.
Шунингдек, ВА.2 Европанинг қатор мамлакатларида ҳам фаол тарқала бошлади. Оқибатда Буюк Британия, Бельгия, Швейцария ва Нидерландияда сўнгги кунларда касалланишлар сони яна ўса бошлаган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги штамм “омикрон”дан ҳам юқумлироқ. Энг ёмони, унга чалинганда касаллик нисбатан оғир асоратлар билан кечиши мумкин. Айниқса, у беморнинг ўпкасини зарарлаши кузатиляпти.
Қолаверса, ушбу вирус мутациясига ташхис қўйиш бирмунча мураккаб. У кўп ҳолларда одатдаги ПЗР тестларида намоён бўлмайди. Шу сабабли ВА.2 аллақачон “яширин штамм” номини олган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ