«Уларда илмий салоҳият паст» – вазир Тошқулов айрим олий таълим муассасаларининг фаолиятини танқид қилди

Сақлаш
19:52 / 15.03.2022 1294 0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида вазир Тошқулов айрим ОТМ масъулларининг соҳадаги сусткашликлари ҳамда йўл қўйган камчиликларини танқид қилди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, вазирлик топшириқлари ижроси юзасидан 2021 йилдаги фаолияти натижалари 7 та мезон асосида таҳлил қилинганда, 23 та ОТМ илмий ишлар, инновациялар ҳамда халқаро ҳамкорлик бўйича проректорлар ўз вазифасига жиддий ёндашмагани, бу борада бирорта ҳам олий таълим муассасасини намуна сифатида кўрсатиб бўлмаслиги айтиб ўтилган.

 

Андижон машинасозлик институти (12 та), Самарқанд ветеринария медицинаси институти (12 та), Ўзбекистон давлат консерваторияси (4 та), Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (3 та) энг кам диссертация ҳимоялари бўлган олий таълим муассасалари сифатида саналган.

 

Шунингдек, йиғилишда 2021 йилда олий таълим муассасалари учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларни самарали ўзлаштирилмагани танқид қилинган.

 

– Шу нарсага амин бўляпмизки, шу олий таълим муассасалари давлат бюджетидан ажратилган маблағларни самарали ўзлаштирмагани учун ҳам уларда илмий салоҳият паст, – деган вазир.

 

Таъкидланишича, 2021 йилда «Scopus» халқаро илмий-техник маълумотлар базасидаги илмий журналларда чоп этилган мақолалар сони 100 нафар профессор-ўқитувчиларга нисбатан таҳлил қилинганда бу кўрсаткич ўртача 6,5 ни ташкил этган. ЎзДЖТУ(0,9), Андижон давлат тиббиёт институти(0,7), Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти(0,5) ва Нукус давлат педагогика институти(0,4)да бу кўрсаткич 1 га ҳам етмаган.

 

«Энг ачинарлиси, 64 та олий таълим муассасасида «Scopus» халқаро илмий-техник маълумотлар базасидаги илмий журналларда бирорта ҳам мақола чоп этилмаган», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//