Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

Сақлаш
15:23 / 15.03.2022 991 0

Жорий йилнинг 17-20 март кунлари юртимиз ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақида «Ўзгидромет» хабар берди.

 

17-18 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

18 мартда баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши мумкин.

 

17 мартда Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

 

18 мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) вақти-вақти билан кучли бўлади.

 

17-18 мартда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

 

17 мартда Жиззах, Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги 22-27 м/с гача кучайиши мумкин.

 

18 мартда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол тезлиги 22-27 м/с гача кучайиши мумкин.

 

19-20 мартда кечалари ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиқгача пасаяди, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳавода ва тупроқ юзасида ҳарорат 1-2 даража совуқгача бўлиши мумкин.

 

19-20 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларида ҳарорат 2-6 даража совуқ, Қорақалпоғистоннинг шимолида баъзи жойларда ҳарорат 7-10 даража совуқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//