Наманганда «Ёшлар дафтари»га киритилган болага эски ва ичида турли фильмлар бўлган ноутбук берилгани айтилди

Сақлаш
15:21 / 15.03.2022 812 0

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида «Ёшлар дафтари»га киритилган Довудхон Ғуломжоновга эски ноутбук берилгани ва унинг ичидан беҳаё кинолар борлиги айтилган хабарлар тарқалди. Ёшлар ишлари агентлиги директори ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат зудлик билан ўрганилиб, ўша вақтнинг ўзида ноутбук харид қилинган тадбиркор билан алоқага чиқилган.

 

«Вакилларимиз Довудхон ва таъминотчи тадбиркор билан билан учрашиб, совға қилинган ноутбукни текшириб кўрганда тадбиркор ноутбукнинг янги эканини, ундаги фильм ҳеч қандай беҳаё фильм бўлмаганини ва ноутбукнинг созлигини текшириб кўриш мақсадида фильм жойланганини билдирган», — дейди агентлик директори.

 

Қайд этилишича, Довудхон ушбу ноутбукни эски ва беҳаё фильм жойлаштирилган деб ўйлаб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

 

«Вакилларимиз Довудхонга берилган ноутбукни бошқа бир янги ноутбукка алмаштириб берди. Ижтимоий тармоқ фаолларидан бундай мурожаатларни аввал Ёшлар ишлари агентлигига жўнатиб, вазиятга аниқлик киритганларидан сўнг тарқатишларини сўраймиз!» — дея қўшимча қилган агентлик директори.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//