Ўзбекистонда эртага ҳам ёмғир ёғадими?

Сақлаш
23:33 / 14.03.2022 944 0

Республика Гидрометеорология маркази 15 март, сешанба кунги об-ҳаво маълумотини маълум қилди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 6-8, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, Устюртда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, момақалдироқ пайтида бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ; Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, момақалдироқ пайтида бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, момақалдироқ пайтида бу кучайиш секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//