Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтган Ғалаба парадида иштирок этди

Сақлаш
15:37 / 09.05.2026 14 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти 9 май куни Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда қатнашди.

 

 

Хабарга кўра, Қизил майдонда Ғалаба паради бўлиб ўтган. Унда Беларус Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Лаос Президенти Тхонглун Сисулит, Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳим, Словакия Ҳукумати Раиси Роберт Фитсо ва бошқа хорижий делегациялар раҳбарлари ҳам иштирок этган.

 

 

Парад якунланганидан сўнг Шавкат Мирзиёев Владимир Путин ва бошқа делегациялар билан бирга Москвадаги Александр боғида жойлашган Номаълум аскар қабрига гул қўйган.

 

 

 

Ушбу ёдгорлик Ғалаба йўлида жон фидо қилган миллионлаб аскарлар, шу жумладан, Ўзбекистон фарзандлари хотирасига эҳтиром ифодаси бўлиб, Ватан ҳимоячиларининг матонати, қаҳрамонлиги ва фидойилиги рамзи ҳисобланади.

 

Маросим бир дақиқалик сукут, фахрий қоровул ва ҳарбий оркестрнинг тантанали юриши билан якунланган.

 

Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба миллионлаб инсонларнинг мислсиз жасорати, матонати ва фидойилиги эвазига қўлга киритилган буюк тарихий воқеадир. Бу умумий Ғалабага жанггоҳларда ва фронт ортида чинакам қаҳрамонлик кўрсатган Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

 

Уруш арафасида 6 миллион нафардан зиёд аҳолиси бўлган Ўзбекистондан қарийб 2 миллион нафар ўзбекистонлик фронтга сафарбар этилган. Қонли жангларда 538 мингдан ортиқ юртдошимиз ҳалок бўлган, 158 мингдан зиёди бедарак йўқолган.

 

Жасорати, мардлиги ва ҳарбий маҳорати учун Ўзбекистоннинг 214 мингдан ортиқ аскар ва офицерлари жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган. 301 нафар юртдошимизга Совет Иттифоқи офицерлари унвони берилган, яна 70 нафари «Шон-шараф» орденининг тўлиқ кавалери бўлган.

 

Ўзбекистон халқининг фронт ортидаги фидокорона меҳнати ҳам Ғалабага улкан ҳисса бўлиб қўшилган. Республикамиз фронтнинг ишончли таянчига айланиб, озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон, қурол-яроғ ва бошқа зарур маҳсулотларни етказиб берган. Қисқа муддатда Ўзбекистон ҳудудида 170 дан ортиқ эвакуация қилинган корхона жойлаштирилиб, мудофаа саноатининг барқарор ишлаши таъминланган.

эвакуация оғир йилларида халқимиз инсонпарварлик ва бағрикенгликнинг юксак намунасини кўрсатган. Фронтга яқин ҳудудлардан эвакуация қилинган 1,5 миллиондан ортиқ инсон, жумладан, 250 мингдан зиёд етим болалар эвакуация бошпана топган. Меҳр-оқибат, ғамхўрлик, ночорларга ёрдам қўлини чўзишга ҳамиша тайёрлик халқимизнинг маънавий куч-қудрати ва олийжаноблигининг ёрқин ифодасидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//