Маданият
Ўзбекистон халқ рассоми Исфандиёр Ҳайдаров 11 май куни 77 ёшида вафот этди. Бадиий академия Oyina.uz порталига ушбу хабарни тасдиқлади.
Таниқли рассом 1948 йилнинг 21 октябрида Жиззах вилояти, Зомин туманида дунёга келган. 1966-70 йиллар Тошкнгтдаги Бенков номидаги Бадиий санъат билим юртида таълим олиб, 1970 йили Тошкент театр ва санъат институтининг Бадиий санъат факультетида ўқийди. 1979 йилдан бошлаб Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов раҳбарлигидаги Тошкент ижодий устахонасида фаолият юритди.
1979 йили Италияда ижодий фаолияти доирасида рассомнинг шахсий кўргазмаси намойиш этилиб, 1994 йил унинг «Олтин куз» асари Париждаги машҳур Лувр музейи томонидан харид қилинган.
Мусаввирнинг асарлари Лувр мезейида, шунингдек, Туркия, АҚШ, Франция, Италия, Германия, Венгрия, Греция, Голландия, Россия, Украина, Мексика, Уругвай, Австралия, Исроил, Саудия Арабистони, Япония, Австрия, Янги Зеандия, Норвегия, Швеция, Қозоғистон ва бошқа кўплаб давлатларнинг музейлари, шахсий жамғармаларда сақлаб келинади.
Ўзбекистон маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Исфандиёр Ҳайдаров ижоди ўзининг табиийлиги, тасвирнинг жонлилиги, ҳаққонийлиги, ёрқинлиги билан ўзгача. Исфандиёр Ҳайдаров умрининг сўнги йилларида ҳам ижоддан тўхтамаган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77860
Жамият
56785
Жамият
56012
Жамият
51065
Жамият
//
Изоҳ йўқ