Жамият
Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, 20 ёшли Мадинабону Абдуллаева Халқаро малай тили бўйича Малайзия Бош вазири мусобақаси ғолиби бўлди.
21 та давлатдан 174 нафар иштирокчи қатнашган мусобақа бир неча босқичда ўтказилиб, биринчи ва иккинчи саралаш босқичларидан сўнг 50 нафар энг кучли иштирокчи финал босқичига йўл олган.
Ҳал қилувчи беллашув натижаларига кўра, Мадинабону барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритган. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Россия ва Хитой вакилларига насиб этган.
Куала-Лумпур шаҳридаги Малайзия туризм марказида ўтказилган тантанали тақдирлаш маросимида ғолибга турнир кубоги, 10 минг Малайзия ринггити (25–30 миллион сўм атрофида) миқдорида пул мукофоти ҳамда халқаро сертификат топширилган.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77923
Жамият
56832
Жамият
56056
Жамият
51111
Жамият
//
Изоҳ йўқ