«Темир дафтар»га киритилган аёллар учун «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳаси бошланди

Сақлаш
16:48 / 14.03.2022 1014 1

Uzbekistan Airways «Темир дафтар»га киритилган аёллар учун «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳаси доирасида ижтимоий авиапарвозларни ташкиллаштиришни бошлади. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар қилди.

 

Ижтимоий парвозлар Самарқанд, Бухоро, Урганч каби шаҳарларга ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа диққатга сазовор жойлари бўйлаб амалга оширилади.

 

«Лойиҳанинг асосий мақсади — «Темир дафтар»га киритилган аёллар орзуларини рўёбга чиқариш. Лойиҳа аёлларга бир оз бўлсада ҳаётнинг кундалик муаммоларини унутиш ва ўз орзуларини рўёбга чиқариш учун вақт ажратиш имконини беради», — дейилади хабарда. Танлаб олинганларнинг барчаси шу вақтгача самолётда учмаганини ва парвоз қилишни жуда орзу қилишини айтган.

 

 

«3 фарзандим бор. Хўжайиним ўтиб кетган. Уй-жой, бола-чақа, шароитимизни деб кўчага чиқмаганман. Самолётда учмаганман. Учишни жуда озу қиламан. Негаки, осмонларни кўрасиз, ҳамма нарсани унутасиз деб ўйлайман. Осмонга чиқиш бир пас бўлса ҳам одамга руҳ бағишлайди. Ҳар сафар кўрганимда шу самолётга чиққим келади», — дейди Қундуз Усмонова.

 

 

Аёллардан яна бири шундай дейди: «Самолётда учишни орзу қиламан ҳар доим. Осмондан (самолёт) ўтса: „Ана, самолёт, вертолёт. Бизни олиб кетинглар», деймиз. Қаерга кетишимизни билмаймиз, лекин учишни орзу қиламиз».

1 Изоҳ

Mohira

12:01 / 01.01.1970

Biz xam xoxlar edik balandda bulutlar orasida xamma g'am tashvishni unutib yengil qush kabi bo'lishni ammo 3- nafar farzand uy qilish kerak ro'zg'or ishi ayol shunday azizki ro'zg'oridan ortib kiyinishga vaqti yo'q lekin kunlar keladi shu mexnatlarimiz samarasi aziz farzandlarimiz ortidan eshitgan gaplarni o'zi samalyotdan xamyuqori parvozlarga elitadi shu kunlarni kutyapman

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//