Жамият
Таниқли иммунолог, асли самарқандлик Хаитов Раҳим Мусаевич 78 ёшида Москвада вафот этди.
Раҳим Мусаевич 1944 йил 6 январда Самарқанд шаҳрида туғилган, Россия Фанлар академияси, Россия Тиббиёт фанлари академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Россия Иммунология институти директори.
1967 йилда И.П.Павлов номидаги Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган, 1972 йилда у нурланган реципиентларга гематопоетик тўқималарни трансплантация қилиш билан боғлиқ муаммолар бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган ва Совет Иттифоқининг энг ёш тиббиёт фанлари доктори бўлган.
Хаитов Рахим Мусаевич Россия аллергологлар ва клиник иммунологлар уюшмаси президенти, ЖССТ иммунология бўйича эксперти эди.
У ОИВга қарши рус вакцинасининг ишлаб чиқувчиларидан бири сифатида танилган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ