Иқтисод
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун очилаётган янги имкониятларни қайд этди.
«Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларимиз самарасини бериб, “Cotton Campaign” куни-кеча Ўзбекистонни «қора рўйхати»дан чиқарди. Бу ҳам биз учун жуда катта имконият, янги бозорлар дегани.
Бунинг ҳисобига истеъмол маҳсулотларининг хом-ашёсини олиб келиб, уларни қайта ишлаш орқали қўшимча 1,5 млрд долларлик маҳсулотни бемалол экспорт қилса бўлади», деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, хом-ашёни олиб келиб, тайёр маҳсулот чиқарган ва уни четга сотадиган (божхона ҳудудида қайта ишловчи) корхоналарга апрелдан бошлаб:
- экспортчилар учун берилаётган барча имтиёзлар татбиқ этилади;
- лойиҳалари доирасида техник-иқтисодий асос, маҳсулот сертификати, божхона тўловлари таъминоти талаб этилмайди;
- рухсатнома бериш муддати 3 баробар қисқаради, 1 йил давомида ишлаб келаётганларига рухсатнома ҳар бир контрактига эмас, балки корхона фаолиятига берилади;
- олиб келган дастгоҳлари учун божхона божлари ундирилмайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ