Самарқандда ногирон йигит ўзини хавфга қўйиб инсонларни қутқарди

Сақлаш
19:35 / 11.03.2022 794 0

Биринчи гуруҳ ногирони Самарқанд вилоятида юз берган автоҳалокатда машина ичида қолиб кетган болани қутқариб қолишга ҳаракат қилган. Бу ҳақида «Ёшлар» телеканалининг Янги давр кўрсатувида маълум қилинди.

 

Хабарда айтилишича, 17 февраль куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли автомобиль ҳайдовчи роль бошқарувини йўқотиши натижасида ариққа тушиб кетиб, тескари ҳолатда туриб қолади. Машинанинг мотори ёниқ қолгани учун портлаб кетиш хавфи пайдо бўлади ва йўловчиларга ёрдамга шошилган одамлар машинадан узоқлашишни бошлайди. Шунда кимдир машина ичида бола борлигини айтади. Буни эшитган ўша ерда турган биринчи гуруҳ ногирони Улуғбек Юсупов машина ичига кириб, двигетилини ўчиради ва боланинг ҳаётини қутқариб қолади.

 

«Менинг бир ўғил, бир қизим бор. Бола бор дейишгани учун тушдим. Чунки қарасам ҳеч ким қолмади. Ҳамма қочяпти. Бола бор дегандан кейин чидаб туролмадим», дейди Улуғбек Юсупов.

 

Транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Фақат машина ҳайдовчиси енгил жароҳат олган. Ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//