Иқтисод
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко икки мамлакат ўртасида туристик оқимни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги режани имзолади. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Режага мувофиқ Россия ва Ўзбекистонда туризм йилини ўтказиш, «Буюк ипак йўли» трансчегаравий туристик маршрутини ишга тушириш, қишки, гастрономик, экстремал ва бошқа турдаги саёҳатлар учун турпакетларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Шунингдек, икки мамлакат талабалари учун ҳам саёҳатлар ташкил этилади.
«Ўзбекистонда туризм, авваламбор, ўзига хос архитектура ва тарихга эга шаҳарлар — Бухоро, Самарқанд, Хива, меҳмондўст халқи, тенги йўқ ошхонаси… Россия ҳам қарздор бўлиб қолмайди, бизда ҳам Ўзбекистон аҳолиси учун таклиф этадиган нарсалар бор. Булар Узоқ Шарқ ҳудудлари — Камчатка, Сахалин, Альтай, Россиянинг марказий қисмларидаги тарихий шаҳарлар ва ҳоказо», дейди Чернишенко.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ