Жаҳон
2020 йилнинг 11 март куни ЖССТ томонидан дунёда коронавирус пандемияси бошлангани расман эълон қилинган эди. Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус ўтган даврда бу хавфли инфекциядан вафот этганлар сони 6 миллион кишидан ошганини маълум қилди.
“Бу биз учун жуда катта йўқотиш, - деди у. — Ҳозир дунё бўйлаб касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бораётган бўлса-да, пандемия ҳали тугамайди. Чунки бунинг учун у ер юзининг барча нуқталарида бирдек якунланиши керак”.
Мазкур баёнот асосли далилларга таянади. Негаки кейинги пайтларда Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган кўплаб мамлакатларда касалланиш ва ўлим даражаси ўсишда давом этяпти. Шунингдек, шу йилнинг январь ойи бошида кипрлик олимлар томонидан “дельта” ва “омикрон” штаммлари хусусиятларини ўзида мужассам этган янги “дельтакрон” мутацияси аниқланганди. Аммо яқин-яқингача ЖССТ мазкур штаммнинг мавжудлигини шубҳа остига олиб келаётганди.
Куни кеча ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария ван Керхове Женевада бўлиб ўтган навбатдаги брифингда “дельтакрон” Европада пайдо бўлганини расман маълум қилди. Баёнотда келтирилишича, мазкур мутация тури Франция, Нидерландия ва Данияда аниқланган. Лекин ҳозирча жуда кам миқдорда.
Эслатиб ўтамиз, пандемия бошлангандан буён дунёда қарийб 452 миллион киши COVID-19 инфекцияси билан касалланган. Шунингдек, инфекциянинг олдини олиш мақсадида жами 11 миллиард дозага яқин вакцина қўлланилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ