Жамият
Бухоро шаҳрида Хитойда ишлаб чиқарилган электробуслар ҳаракатланишни бошлади, деб хабар берди Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати.
Маълумот қилинишича, деярли шовқинсиз ҳаракатланадиган мазкур транспортнинг замонавий ташқи ва ички дизайни одатий автобуслардан фарқ қилади. 27 ўриндиқли электробуснинг йўловчиларни ташиш умумий ҳажми 80 кишидан иборат. Поли паст, зинапоялар ва подиумнинг йўқлиги туфайли йўловчилар (шу жумладан, пенционерлар, аравачаларда ҳаракатланувчи йўловчилар, алоҳида эҳтиёжли кишилар) салон бўйича эркин ҳаракатлана олади.
Имконияти чекланганлар учун ажратилган махсус ўриндиқлар эса алоҳида ранг ва белгилар билан ажратилган. Ногиронлар чиқиши учун зарур кўтаргичлар ҳам бор. Ички салон видеокузатув камераси, автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.
Вилоят транспорт бошқармаси масъул ходими Умид Баҳроновнинг сўзларига кўра, ушбу электробуслар 2,5 соат давомида оладиган тўлиқ қуввати билан 300-350 километр масофани босиб ўтади. Яъни олинган қувват эрталабдан кечгача етади.
«Заряд 12 фоиз қолганида автобус автоматик тарзда юришдан тўхтайди — шу орқали қувватлантириш зарурлигини билдиради. Унинг аниқ кўрсаткичлари ва бошқа барча маълумотлар эса сенсорли экранда кўриниб туради. Асосийси, электробуслар ҳаракатланиш давомида экологияга мутлақо зарар етказмайди», деган у.
Хитойнинг Zhongtong Bus Cо. Ltd компаниясида ишлаб чиқарилган ушбу электробус Бухоро шаҳри кўчаларида бир неча кун давомида тажрибада синаб кўрилади. Ташувчи ва йўловчиларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда ҳар кунлик мониторинг ишлари олиб борилади. Тажрибадан келиб чиқиб, ундан 2022 йил охирига қадар 100 та олиб келиниб, йўналишларга жойлаштирилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ