Ҳазрати Имом мажмуаси таркибига кирувчи гумбазли бинолардан бири бузилаётгани айтилди

Сақлаш
16:01 / 10.03.2022 1459 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент ислом цивилизацияси маркази барпо этилиши муносабати билан Ҳазрати Имом мажмуаси таркибига кирувчи гумбазли бинолардан бири бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, хабарларда қадимий кўчалар ҳам таъмирланаётгани айтилган. Ҳолат юзасидан Маданий мерос агентлиги расмий муносабат билдирди.

 

 

Таъкидланишича, Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси мутахассислари хабар юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.

 

Маълум бўлишича, 2008 йил Бароқхон мадрасасини таъмирлаш учун иккита гумбаз буюртма қилиниб, бири мадрасага ишлатилган. Иккинчисидан унумли фойдаланиш мақсадида эса ушбу бино қурилган.

 

 

"Аниқланган маълумотларга кўра, бино Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан ўрин олмаган", дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//