Самарқанд ИИБ ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан маълумот берди

Сақлаш
15:07 / 10.03.2022 1121 0

Ижтимоий тармоқларда ўз онасини ураётган қиз акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд ИИБ расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат 2022 йил 14 февраль куни Самарқанд шаҳар Боғибаланд МФЙда ҳудудида содир бўлган. Самарқанд шаҳар Имом Восе МФЙда яшовчи 1965 йилда туғилган Ҳ.Н, Боғибаланд МФЙда яшовчи кенжа қизи 1997 йилда туғилган И.Н.нинг яшаш уйига келиб, у билан ўзаро уй-жой масаласида тортишиб қолиши натижасида она ва бола ўртасида келишмовчилик юзага келган.

 

«Ҳолат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ходимлари томонидан ҳужжатлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//