“Адабий мерос” илмий электрон журнали чоп этилди

Сақлаш
20:07 / 02.09.2021 1103 0

Юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи томонидан “Адабий мерос” номли илмий электрон журнал чоп этилди.

У фольклоршунослик, адабиётшунослик, матншунослик ва манбашунослик илмида ўз ўрнига эга бўлган илмий нашрлардан ҳисобланади. Журналда олимларнинг энг янги илмий асарлар ҳақида танқидий, библиографик характердаги мақолалари бериб борилади.

Биринчи сонда “Қадимий битиклар”, “Навоий абадияти”, “Манбашунослик ва матншунослик”, “Жадид адабиёти” “Тилшунослик”, “Олтин бешик” каби рукнлар бўлиб, янгиликларга бой ва илмий жиҳатдан муҳим ҳисобланган долзарб мақолалар ўрин олган.  

Шунингдек, АҚШ, Германия, Туркия, Корея, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон каби хориж мамлакатлари олимларининг мақолалари ҳам ўрин олган. Журнал лотин алифбосида чоп этилган. Янги сонда Иброҳим Ҳаққул, Наим Каримов, Баҳодир Карим каби адабиётшуносларнинг мақолаларини ўқишингиз мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//