Жамият
«Тошкент» аэропортининг маҳаллий авиайўналишлар терминалида иккинчи А321nео НХ ҳаво кемасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА хабар қилди.
UK32103 рўйхатга олиш рақамини олган А321neo NX ҳаво кемаси “Uzbekistan Airways” экипаж аъзолари – Максим Шулепин ва Нагай Евгений бошқарувида олиб келинди.
Мазкур самолёт Евроосиё қитъаси бўйлаб деярли тўла юк билан парвозларни амалга ошириши мумкин. Масалан, Ўзбекистон пойтахтидан анча узоқ бўлган Тошкент – Лондон, Тошкент – Сеул, Тошкент – Куала Лумпур каби йўналишларда қатновни амалга оширади.
Самолётнинг максимал учиш вазни 97 тоннани ташкил этади. Шунингдек, самолёт 23 минг кг тижорат юкларини ташиши имконияти мавжуд. Ҳаво кемаси саҳнида 188 йўловчи ўриндиқлари, улардан бизнес-класс – 16 ва эконом классида 172 ўриндиққа эга.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77529
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ