Жамият
8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб МДҲ давлатларидан 30 та етакчи аёллар рўйхати эълон қилинди. Рўйхатдан сиёсат, бизнес, маданият, фан, спорт оламидаги аёллар ва бошқа жамоат арбоблари жой олган.
Рўйхатдаги аёллар жамиятда ўз таъсирига эга ва жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган дея баҳоланган.
Рўйхатга 30 нафар аёлни танлаб олинган ҳамда улар 6 тоифага (ҳокимият, бизнес, фан, жамият, спорт ва маданият, ОАВ) ажратилган. Кучли ўттизталикка ўзбекистонлик аёллардан 6 нафари киритилган.
Ҳокимият
Ушбу туркумга ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти вакиллари, дипломатлар, сиёсий партиялар ва давлат институтлари аъзолари бўлган аёллар киритилган.
Шаҳноза Мирзиёева — Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи (Ўзбекистон);
Танзила Норбоева — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси (Ўзбекистон);
Фан ва саломатлик
Ўзини илм-фанга, одамларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун курашга бағишлаганлар.
Жамила Пўлатова – Ўзбекистон онкологлар ассоциацияси бош котиби, Жамила Пўлатова номидаги онкология мактаби асосчиси ва раҳбари (Ўзбекистон);
Шаҳло Турдиқулова — Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, Илғор технологиялар маркази директори (Ўзбекистон).
Спорт ва маданият
Халқаро спорт мусобақалари чемпионлари ва таниқли маданият арбоблари.
Гаяне Умерова — Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори (Ўзбекистон);
Алина Ҳакимова – спортчи, триатлон бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони (Ўзбекистон).
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ