Сурхондарёда Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврига оид мис тангалар топилди

Сақлаш
15:22 / 09.03.2022 973 0

Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг дарёси қирғоғидан Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврига оид мис тангалар топилди. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Сариосиё туманидаги Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаролар Тўпаланг дарёси қирғоғидан жуда кўп мис тангалар топиб олгани ҳақида ОАВда маълумотлар тарқалган. Вазирлар Маҳкамасининг Маданий мерос инспекцияси раҳбарлигида ҳамда Маданий мерос агентлиги вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ Сариосиё туманида олиб борган ўрганишлари натижасида ушбу маълумот тасдиқланган. Олимлар мазкур ашёлар ҳозиргача ватанимиз ҳудудидан топилган Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида зарб эттирилган пул тангаларининг энг катта ва яхши сақланган хазинаси эканлигини таъкидлаган.

 

 

Шунингдек, Сариосиё туманидаги Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан топилмалар талон-тарож қилинаётганлиги аниқланган. Айни пайтда Инспекция, Агентлик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан топилмалар аниқланган ҳудуд муҳофазага олинган. 9 мартдан бошлаб, Сариосиё тумани Тўпаланг дарёси ҳудудида илмий изланишлар олиб борилади.

 

 

Агентлик фуқароларимиздан давлат мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлишларини ва топилмаларни ўрнатилган тартибда тегишли ташкилотларга топширишда фаолликларини сўраб, давлатга топширилган хазина ва моддий бойликлар учун мукофот белгиланганлигини таъкидлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//