Илм-фан
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири давом этмоқда. Унда Президент келгуси ўқув йилидан бошлаб хотин-қизлар учун алоҳида университет ташкил этилишини маълум қилди.
Таъкидланишича, 2022—2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури доирасида Тошкентда хотин-қизлар учун алоҳида университет ва жойларда унинг техникумлари ташкил этилади.
Шунингдек, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун, ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида «Олима аёллар жамияти» тузилиб, ҳар йили 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ