Жамият
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Мухтор Муҳитдинов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақдаги қарорга Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 март куни имзо чеккан.
«Газета.uz»га Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, у маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.
Мухтор Муҳитдинов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.
2020 йилнинг ноябрида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ