Сиёсат
Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ўзининг талабалик йилларини ёдга олди. Бу ҳақида «Менимча» кўрсатувида маълум қилинди.
«Мен ўзим талаба бўлганимда иккита жойда ишлаганман. Бизда ҳарбий кафедра бор эди ва насосларни «регулировка» қилиш бўйича. Ҳозиргача эсимдан чиқмайди, иккита жойда яхши ойлик олар эдим. 56 сўм битта кафедрадан, 42 сўм битта кафедрадан», деди Президент.
Президент асосий масъулият ректорлар зиммасида эканини таъкидлади.
«Ректор бўлиш учун қандай интеллект керак, ректор бўлиш учун ўша домлалардан сифат нуқтаи назаридан билиминг ўн карра баланд бўлиши керак. Туришинг, юришинг… Мен бугунги мажлисни ёпмайман, бу давомий мажлис бўлади. Менга ҳисобот бериш учун эмас, виждонларингни олдида, халқимизнинг олдида ҳисобот беришни ўрганинглар. Мен ҳар кварталда бир марта сизлар билан, албатта, учрашаман», деди Шавкат Мирзиёев.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ