Помир чўққиларида юртимиз байроғи ҳилпиради

Сақлаш
21:58 / 31.08.2021 1030 0

Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига аталган ғаройиб хабарлар келишда давом этмоқда. Бугун “Uzbek Tourist” ва “Таинственный Узбекистан” жамоаси аъзолари Помир тизмасининг юксак чўққиларини забт этдилар.

Бу ҳақда алпинистлар “Facebook” тармоғидаги саҳифасида эълон қилишди. Диёр Ҳайдаров Ўзбекистон байроғини 7134 метр баландликдаги Абу Aли ибн Сино (собиқ Ленин) чўққиси узра кўтарди. Илҳом Икромов эса 6100 метрлик Оқсойбоши (Раздельная)га чиқишга муваффақ бўлди.

Ноқулай об-ҳаво сабабли маррага етиш учун 18 кун керак бўлди. Маълумот учун, Помир Ўрта Осиёдаги энг йирик тоғ тизмаси ҳисобланади, асосан Тожикистонда жойлашган бўлиб, кичик қисми Афғонистон, Хитой ҳудудларига киради.

“Юксак чўққини забт этиш осон кечмади. Ўзгарувчан иқлим, тез-тез қор ёғиши, кучли шамол ва доимий совуқ ҳамроҳимиз бўлди. Шунга қарамай, жамоамиз ўзига ишонч билан йўлда давом этди”, дея изоҳ қолдирилган расмий саҳифада.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//