Сиёсат
Ўзбекистонда Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси тузилгани ва Бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига Зулайҳо Маҳкамова номзоди маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.
«Менимча» дастурида маълум қилинишича, Президент бу лавозимга нега айнан шу вақтга қадар Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Зулайҳо Маҳкамова номзоди танланганига изоҳ берган.
«Мен кўпдан бери ният қилиб юрардимки, мана шу лавозимга номзод қишлоқдан келса, ерни, ҳақиқатни билса, ҳозирги ислоҳотларимизнинг қадрига етса ва аёлларни ортидан эргаштира оладиган раҳбар керак эди менга», деди Президент.
Шунингдек давлат раҳбари қайта ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири этиб Турсинхан Худайбергенов номзоди танланганига ҳам тўхталди.
«Худайбергенов ваколатни олган. Президент маслаҳатчиси сифатида қолади ва маҳалла вазири бўлади. Бошлаган ишларимизни давом эттиришимиз керак», дея таъкидлаган Президент.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77738
Жамият
56719
Жамият
55940
Жамият
50994
Жамият
//
Изоҳ йўқ